Самарқандда бир оиланинг беш аъзосини тўрт киши ўлдиргани аниқланди

Самарқандда бир оиланинг беш аъзосини тўрт киши ўлдиргани аниқланди

16 май куни Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ўлдириб кетилгани хабар қилинганди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси мазкур қотилликни содир этган шахслар юзасидан баёнот берди.

Хабарга кўра, 2019 йил 15 май куни Қўшработ тумани ИИБ навбатчилик қисмига Қўшработ тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро С.З. қўнғироқ қилиб, тумандаги Олтин-мерос фермер хўжалиги ер майдонида қаровсиз қолдирилган Дамас автомашинаси ичида бир нечта шахсларнинг жасадлари ташлаб кетилганлиги ҳақида хабар қилган.

Ҳодиса жойи кўздан кечирилгач, Дамас ичида автомашина эгаси, унинг ота-онаси ва икки укасининг мурдалари қотиллик аломатлари билан топилган.

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми А банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасига кўра, ушбу қотиллик Иштихон туманида яшовчилар 1981 йилда туғилган Т.Ғ, 1995 йилда туғилган Э.Ш, 1993 йилда туғилган У.Ж ва Қўшработ туманида яшовчи 1996 йилда туғилган Н.Х. лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, улар ушланган.

Айни дамда бу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: 7news.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!