Самарқандда 50 ёшли аёл бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Самарқандда 50 ёшли аёл бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 2019 йил 14 май куни вақтинча Самарқанд шаҳар Гаспарали кўчасида яшовчи 32 ёшли Ў.Т. бошқарувидаги Лабо русумли автомашинасини Найман МФЙ ҳудудидан ўтувчи Самарқанд-Каттақўрғон йўлининг 6-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чортут маҳалласида яшаган 50 ёшли М.И.ни уриб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, М.И. жароҳат олиб касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!