Самарқандда 50 яшар эркакни нега мих тиқиб, сўнг калтаклаб ўлдиришди — батафсил

Самарқандда 50 яшар эркакни нега мих тиқиб, сўнг калтаклаб ўлдиришди — батафсил

Аввалроқ Самарқандда 50 яшар эркакни аввал мих тиқиб, сўнг калтаклашгани ва натижада эркак вафот этгани ҳақида хабар тарқалганди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов "Aniq.uz"га батафсил маълумот берди.

2021 йил 05 июнь куни соат 18:30 ларда Ургут тумани “Етти уйлик” маҳалласида яшовчи фуқаро Султонов Бозорбой Бахрон ўғли “Ғўс” маҳалласи марказида жойлашган “Карвон” тўйхонаси олдида таниши Облоқулов Ўктам Хайруллаевич билан спиртли ичимлик исътемол қилган маст холатда ўзаро жанжаллашиб қолиб, шу атрофда жойлашган хўжалик моллари сотиш учун мўлжалланган савдо дўконига кириб, 15 см. узунликда бўлган ўткир тиғли михни олиб чиқиб, Ў.Облоқуловнинг унг кўкрак қисмига бир маротаба санчиб, у ерга йиқилганидан сўнг оёқ ва қуллари билан бош соҳасига зарбалар бериб, унга кўплаб оғир тан жарохатлари етказганлиги натижасида фуқаро Ў.Облоқулов Ургут туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Марҳум Ў.Облоқуловнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 05.06.2021 йилда туман прокуратураси томонидан Б.Султоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гумонланувчи Б.Султонов процессуал тартибда ушланган.

Марҳум: Облоқулов Ўктам Хайруллаевич, 10.09.1971 йилда Ургут туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали 1 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, мавсумий ишчи, Ургут туман “Ўртагузар” маҳалласида яшаган.

Гумон қилинувчи: Султонов Бозорбой Бахрон ўғли, 10.09.1995 йилда Ургут туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали
4 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланади, Ургут туман “Етти уйлик” маҳалласида яшайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!