Самарқандда 50 минг доллар эвазига олтин кукунини сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ ушланди

Самарқандда 50 минг доллар эвазига олтин кукунини сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ ушланди

Самарқанд вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга икки нафар фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, Навоий вилоятида яшовчи бир гуруҳ шахслар уларнинг ишончига кириб, 50 минг АҚШ доллари эвазига 11,5 кг. олтин кукунини сотишини ва Самарқанд шаҳрига олиб келиб беришларини айтганлигини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур аризага асосан, Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида, Самарқанд тумани Янгиобод МФЙда ўтказилган тезкор тадбир давомида 6 нафар шахслар ариза муаллифларига 11,575 кг. олтин кукунини 50 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!