Самарқандда 40 нафардан ортиқ одамни тўплаб тўй ўтказган ошхона эгасига чора кўрилди

Самарқандда 40 нафардан ортиқ одамни тўплаб тўй ўтказган ошхона эгасига чора кўрилди

Ўзбекистонга коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, 2020 йил 29 август куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБга Самарқанд шаҳридаги Мароқанд кўчасида жойлашган «Мароқанд» ошхонасида 40 нафардан ортиқ фуқаро билан тўй-маросими ўтказилаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ҳудуд профилактика инспектори томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилганда, ҳақиқатан ҳам, ушбу ошхона маъмурияти Республика махсус комиссиясининг баёни талабларини бузганлиги аниқланган.

Ошхона маъмуриятига нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 54-моддаси 2-қисми (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд вилояти Давлат санитария эпидемиология назорати марказига юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!