Самарқандда 21 ёшли йигит 52 ёшли эркакни тепкилади, эркак вафот этди

Самарқандда 21 ёшли йигит 52 ёшли эркакни тепкилади, эркак вафот этди

2019 йил 19 апрель куни Самарқанд тумани Сулфакабутак маҳалласида яшовчи 21 ёшли Ш.Ф.Самарқанд шаҳри М.Улуғбек кўчасида ўзаро жанжал туфайли Самарқанд шаҳар Мир Саид Барака маҳалласида яшаган 52 ёшли Б.М.ни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, натижада Б.М. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 20 апрель куни вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Ф. ушланган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!