Самарқандда 18 ёшли йигит қаровсиз қолдирилган машиналардан салкам 2 минг доллар ўғирлади

Самарқандда 18 ёшли йигит қаровсиз қолдирилган машиналардан салкам 2 минг доллар ўғирлади

Маълум бўлишича, йигит тунда вилоятнинг Ургут туманидан Самарқанд шаҳрига келиб, қаровсиз қолдирилган «Damas» машинасидан 1700 доллар ўғирлаган. Таъкидланишича, у пулларни ўйинга тикиб ютқазиб қўйган.

Шунингдек, у пули қолмаганидан кейин иккинчи марта шаҳарга келиб, «Spark» автомобилидан 2,5 миллион сўм пулни ўзлаштиргани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан қидирув ўтказилиб, у қўлга олинган ҳамда унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Самарқандда аёл эрининг ярим миллиард сўм пулини интернетдаги ўйинда ютқазиб қўйгани маълум қилинган. Шунингдек, Самарқандда 18 ёшли йигит интернетдаги ўйинда катта миқдорда пул ютқазиб, ўзини осиб қўйгани хабар қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!