Самарқандда 17 ёшли йигит синглиси ва унинг дугонасининг ўлимига сабаб бўлди (ВИДЕО)

Самарқандда 17 ёшли йигит синглиси ва унинг дугонасининг ўлимига сабаб бўлди (ВИДЕО)

Самарқанд вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 17 ёшли йигит синглисининг дугоналарини манзилига элтиб қўйиш мақсадида уйидан Cobalt автомашинасини олиб чиққан ва автомашинани катта тезликда бошқараётган вақтда рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томонига ўтиб, ағдарилиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Ушбу ЙТҲ натижасида автомашина салонида бўлган 3 нафар йўловчидан бири воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этган. Учинчи йўловчи эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!