Самарқандда 16 ёшли бола Зарафшон дарёсига чўкиб кетди

Самарқандда 16 ёшли бола Зарафшон дарёсига чўкиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут туманида сувда чўкиб кетган бола ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, 2022 йил 8 июнь куни соат тахминан 12:00 ларда, Ургут тумани “Рахматобод” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсининг чап қирғоқ каналига шу маҳаллада яшовчи 2006 йилда туғилган вояга етмаган Ф.М. ўғли ўз эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетиб, чўкиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш жараёнида маҳалланинг 65 нафар фуқаролари, туман ИИБ ходимлари ҳамда туман ФВБ мутахассислар иштирокида вояга етмаган Ф.М. сувга тушиб чўкиб кетган жойлар кўздан кечирилган ва 16 июнь куни соат 13:30 ларда “Бойбул” маҳалласи ҳудудидан ўтган “Жартепа” ва “Панжикент” йўналишини кесиб ўтувчи “Янги Дарғом” каналининг ўнг томон қирғоғидан вояга етмаган Ф.М.нинг мурдаси тан жароҳатларисиз топилган.
Ўлим сабабини аниқлаш учун суд тиббиёт экспертизаси тайинланган, бироқ марҳумнинг ота-онаси ва яқин қариндошлари ҳолат юзасидан бирон бир кишига даъво ва эътирозлари йўқлигини ва экспертизадан ўтказишга норози эканлигини билдиришган.

Вояга етмаган Ф.М. ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида сувга тушиб чўкиб вафот этиши ҳолатида бирор-бир шахснинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлигида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли, Ургут туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!