Самарқандда 10 минг долларлик “савдо” пишмади

Самарқандда 10 минг долларлик “савдо” пишмади

Самарқанд туманида 1 гектар ерни 10 минг долларга сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди.

Қайд этилишича, фуқаро Ф.М. тадбиркор А.га ўзини ҳокимлик идораларида ишлашини айтиб, туман ҳудудидан ишлаб чиқариш цехи қуриш учун 1 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган. Ўзаро келишувга кўра, Ф.М. тадбиркор А. нинг 10 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. "Иш" битмагач, Ф.М. 5 минг АҚШ долларини ўз ихтиёри билан қайтарган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!