Самарқандаги эҳтиёжманд оилалар хонадонларига қуёш панеллари ўрнатилади

Самарқандаги эҳтиёжманд оилалар хонадонларига қуёш панеллари ўрнатилади

Самарқандаги хонадонларга қуёш панеллари ўрнатилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов томонидан имзоланган қарорда назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, Самарқанд вилоятида 2023 йилда ёрдамга муҳтож аҳолининг уйига кичик ҳажмдаги қуёш панеллари ўрнатилади. Қайд этилишича, улар темир дафтарга киритилган оилаларнинг 2 мингта хонадонига қўйилади.

Замонавий ускуналар энг кўп Ургут тумани (260) ва Самарқанд шаҳридаги оилаларга ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Тошкент вилоятидаги эҳтиёжманд оилалар хонадонларига ҳам қуёш панеллари ўрнатилиши маълум қилинган эди. Унга кўра, Қуйи Чирчиқ, Бекобод, Бўка туманларидаги "Темир дафтар"ларга киритилган 100 нафар эҳтиёжманд оила хонадонига қуёш панеллари ўрнатилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!