Самарқанд вилоятидаги “қизил” ҳудудларда автомобилларда стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилди

Самарқанд вилоятидаги “қизил” ҳудудларда автомобилларда стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилди

Бугун, 1 июндан бошлаб  Самарқанд вилоятидаги “қизил” ҳудудларда эрталаб 7:00 дан 10:00 гача, кеч 17:00 дан 20:00 гача автотранспорт, мототранспорт воситалари ва велосипедларга стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилади.

Автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

Бу ҳақда  Самарқанд вилоят Эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси йиғилишида айтиб ўтилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!