Самарқанд вилоят перинатал марказида содир бўлаётган нохуш воқеаларга барҳам берилдими?

Самарқанд вилоят перинатал марказида содир бўлаётган нохуш воқеаларга барҳам берилдими?

Самарқанд шаҳридаги вилоят перинатал марказида жорий йилда содир бўлаган нохуш воқеалар хусусида бир қатор хабарларни эълон қилган эдик. Хусусан, дояларнинг айби билан 1993 йилда Ургут тумани Жарқишлоқ маҳалласида туғилган Гўзал Ҳакимова фарзандининг «жинси» ўзгариб қолган бўлса, 1998 йилда Ургут тумани Қайнарбулоқ маҳалласида туғилган марҳума Саодат Хайруллаеванинг ўзи ва фарзанди дунёга келтираётган вақтида вафот этган.

Вилоят перинатал марказида кетма-кет содир бўлган нохуш воқеалардан сўнг марказ директори Бахтиёр Жуманов ишдан олиниб, ўрнига Самарқанд шаҳридаги 3-сон туғриқ комплексида бош шифокор бўлиб ишлаб келган Лола Ҳамроева марказга раҳбар этиб тайинланганди.

Бугунги кунда Самарқанд вилоят перинатал марказида туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Биргина ҳомиладор аёлларни ҳеч қандай сабасиз кесарча кесиш усулида туғдиришга барҳам берилган. «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг аниқлашича, авваллари бир кунда 18-20 нафаргача ҳомиладор аёллар операция йўли билан чақалоқ қилган бўлса, айни пайтда эса, кесарча кесиш орқали туғуруқ зарур ҳолатдагина амалга оширилмоқда. Аниқроқ қилиб айтганда, кесирча кесиш орқали туғуриқни амалга ошириш ҳомиладор аёл тўлиқ клиник текширувдан сўнг, махсус кўрсатма асосида олиб борилмоқда.

– Бугунги кунда марказда ҳомиладор аёллар соғлиги иккита кўрсатма асосида тиббий кўрикдан ўтказилади. Биринчиси, абсолют кўрсатмага эга бўлган хавфли гуруҳдаги аёллар бўлса, иккинчиси нисбий кўрсатмага эга бўлган хафв гуруҳидаги аёллар ҳисобланади, – дейди марказ директори Лола Ҳамроева. – Шунингдек, ҳозирда санитар авиация тармоғи орқали вилоят перинатал маркази мутахасисларининг туманлардаги тиббиёт бирлашмаларида навбатчилиги ташкил этилган. Бу орқали қишлоқлардаги оғир аҳволдаги ҳомиладор аёлларга ўз жойида ва ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Maxсус режа асосида туманлардаги тиббиёт бирлашмаларида фаолият юритаётган акушер-гинекологлар вилоят перинатал марказида ўз малакаларини оширилмоқда. Перинатал марказ раҳбарияти вилоятда оналар ўлимининг олдини олиш мақсадида Самарқанд тиббиёт институти билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган.

– Туманлардаги туғуруқхоналарда ётиб даволанаётган оғир экстрагенитал касалликлари бўлган ҳомиладор аёлларга вилоят перинатал марказнинг кураторлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилиб, касалликни даволаш ишлари ўз вақтида олиб борилмоқда, – дейди Лола Ҳамроева. – Қолаверса, марказ ходимлари қишлоқ врачлик пунктларида туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларни тўлиқ тиббий текширувдан ўтказмоқда.

Вилоят перинатал маркази кураторлари томонидан абсолют ва нисбий кўрсатмага эга бўлган хавф гуруҳидаги фертил ёшидаги аёлларга ҳомиладорлик вақтида юзага келадиган оғир ҳолатлар ҳақида касалликнинг турига қараб патронаж йўли билан аёлларнинг ўзига, турмуш ўртоғи ва яқинларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Айтиб ўтиш жоиз, вилоят перинатал марказнинг кириш қисмида ноқонуний равишда фаолият юритиб келган савдо дўкони борлиги аниқланган. Шунингдек, туғуруқхонанинг ертўласида ёнғин хавфсизлиги ҳамда техника хавфсизлиги талабларига риоя этмасдан ишлаб келган ошхоналар борлиги ҳам аниқланган. Бугунги кунда мазкур савдо дўкони ва ошхонанинг фаолиятига барҳам берилган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!