Самарқанд шаҳридаги 27-сонли мактабнинг 7-8 синф ўқувчилари “катта” ўғирликка қўл уришди

Самарқанд шаҳридаги 27-сонли мактабнинг 7-8 синф ўқувчилари “катта” ўғирликка қўл уришди

2018 йил 12 июнда Самарқанд шаҳрида яшовчи Б.Т. шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, шу йилнинг 2 июнь куни номаълум шахс Қаҳрамон кўчасида қаровсиз қолдирилган “Нексия” русумли автомашинаси салони ичида 2.900 АҚШ доллари, фуқаролик паспорти, пластик карточкаси ва автомашина ҳужжатлари бўлган сумкаси ўғирлаб кетилгани ҳақида маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳарида яшовчи 27-сонли ўрта мактабнинг 7-8-синф ўқувчилари Ж.З. ва А.Р.лар содир этганликлари аниқланиб, ушландилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Manba: 7news.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!