Бугун Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўз ишини бошлади.
Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Махмудов Президент Шавкат Мирзиёевнинг мажлис иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирди.
Давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида анъанавий таҳдидлар кучайиб, янги хавфлар пайдо бўлаётгани сабабли дунёдаги вазият мураккаб геосиёсий шароитда ривожланаётгани, бу эса, ўз навбатида, Ҳамдўстлик мамлакатлари манфаатларига бевосита таъсир қилаётганини қайд этди. Таъкидланганидек, кенг кўламли урушга айланиб кетиши мумкин бўлган қуролли можароларнинг тобора кескинлашиб бораётгани ҳам алоҳида хавотир уйғотмоқда.
Шу боис, тарихий тажриба ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари асосида беқарорлик ўчоқларини имкон қадар тезроқ бартараф этиш бўйича адолатли ва мувозанатли ёндашувларни ишлаб чиқиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистон минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, мамлакатларимизнинг жадал ривожланиши йўлида халқаро кун тартибидаги муаммоли масалаларни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Президенти давлатларимизнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва конституциявий асосларига хавф туғдириши мумкин бўлган таҳдидларга қарши курашишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш МДҲ давлатлари хавфсизлик ва разведка хизматлари органларининг устувор вазифасига айланиши кераклигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, мажлис иштирокчилари халқаро хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги амалий мулоқотни тамомила янги босқичга олиб чиқиш имконини берадиган янги ташаббус ва таклифлар ишлаб чиқишга қодир эканлигига ишонч билдирилди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Халқаро Валюта Жамғармаси ва Visual Capitalist таҳлилига кўра, аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлар асосан Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африкада жойлашган.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.
Грузия ва Озарбайжон чегарасида қулаган турк ҳарбий самолёти C-130нинг ҳалокати сабабларидан бири уни уриб тушириш бўлиши мумкинлиги бўйича тадқиқот олиб борилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасининг 13 ноябрь куниги 234-сонида чоп этилган “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласида таъкидланишича, минтақадаги мамлакатлар узоқ йиллардан кейин биринчи марта биргаликда олдинга юриш, умумий ривожланиш ва барқарорликни таъминлашга қаратилган янги босқичга кириб келди.