Самарқанд шаҳрида 5 та туман ташкил этилади

Самарқанд шаҳрида 5 та туман ташкил этилади

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 2021 йил охирига қадар Самарқанд шаҳри аҳолиси бир миллиондан ортиқ шаҳарга айланишини маълум қилди.

Вилоят ҳокими шу йил 31 март куни бўлиб ўтган «Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви»да аслида ҳозирда Самарқандда 1 миллион аҳоли яшашини, шаҳарга яқин жойлашган бир неча туманлар қўшилиб кетганлигини, Самарқандни бир миллионли шаҳар қилиб, унинг таркибида бешта туман ташкил қилинишини айтган.

Шунингдек Турдимов Қозоғистоннинг жами аҳоли сони Ўзбекистонга қараганда икки баравар кам бўлсада, Олмаота, Остона ва Чимкент шаҳарлари аҳолиси миллиондан ошишини, Ўзбекистонда эса фақат Тошкентгина миллионли аҳолига эга эканлигини айтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!