Самарқанд шаҳар ҳокимлиги 4 ойдан бери ўлган одам билан судлашиб келмоқда

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги 4 ойдан бери ўлган одам билан судлашиб келмоқда

Амир Темур кўчаси 6А уйда жойлашган уй-жой биносини бузиш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ушбу бино эгаси 2018 йилда вафот этган Абрамова Елена билан 2019 йил август ойидан бери судлашиб келмоқда.

Бинонинг Самарқанд Давлат тиббиёт институти янги ўқув корпуси қурилиши доирасида бузилиши белгиланган. Самарқанд шаҳар ҳокимнинг 11.02.2016 йилдаги №149-Қ сонли қарорига асосан Амир Темур кўчаси 6А уйда жойлашган уй-жой биноси Абрамова Еленага тегишли:

Абрамова Елена Исроил фуқаролигини олган ва Исроил давлати Ички ишлар вазирлигининг берган расмий маълумотига кўра 2018 йилнинг 30 мартида оламдан ўтган:

Фуқаронинг ўлганига қарамасдан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги 2019 йил 29 июл куни унинг устидан фуқаролик ишлар бўйича Самарқанд шаҳар судига даъво ариза билан мурожаат этган:

Даъво аризада шаҳар ҳокимининг вазифасини бажарувчи Б.Облакуловнинг билдиришича: «Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан хонадон эгасига товон тариқасида … 614 241 000 (олти юз ун тўрт миллион икки юз қирқ минг) сўм пул … билан таъминлаш бўйича таклиф берилган. Аммо хонадон эгаси Абрамова Елена Григоръевна шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган ушбу таклифларни АСОССИЗ РАВИШДА рад этиб келмоқда» экан.

 

Шаҳар ҳокими қандай қилиб ўлган фуқаро билан боғланганлиги ва ушбу «илоҳий» боғланиш кимнинг ёки ниманинг ёрдамида амалга оширилганлиги очиқланмаган.

 

Ўлган фуқаро билан судланиш мумкинми? 

 

Ўлган фуқаро ҳуқуқлари борми ва ушбу ҳуқуқлар қонун бўйича қандай ҳимояланади?Ушбу фуқаролик ишини кўриб чиқаётган фуқаролик ишлар бўйича Самарқанд шаҳар суди судяси Б.Вахобов ҳам Абрамова Еленанинг оламдан ўтганлиги бўйича 2019 йил 21 август куни расман хабардор этилган ва суддан ушбу фуқаролик ишини мулкнинг меросхўрлар номига қонуний ўтишигача вактинча тўхтатиш ҳам сўралган. Шунга қарамасдан ушбу илимоснома судя томонидан инобатга олинмаган ва ўлган фуқаро билан ҳокимлик ўртасидаги суд бугунга қадар давом этиб келмоқда:

Аслида бу ҳолатни кулгули деб ҳисоблаш асло мумкин эмас.

 

Ўлган одамнинг мулкини бузиб ташлаш тирик одамнинг мулкини бўзиб ташлашдан кўра анча осон ва камхаражат бўлганлиги сабабли бундан албатта фойдаланиб олиш керак-ку ахир.

 

Одил судлов деб аташга тил бормайдиган ҳолат юзасидан Ўзбекистон республикаси Олий судидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

 

Мирзо Субханов  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!