Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 1 апрелдан масофавий таълим жорий этилди

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 1 апрелдан масофавий таълим жорий этилди

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 2020 йил 1 апрелдан бошлаб талабалар учун масофавий таълим асосида ўқишлар ташкил қилинмоқда.

Масофавий таълим платформасидан фойдаланишни ташкил этиш мақсадида кафедралар кесимида малакали дастурчи-муҳандис, ахборот технологиялари компетентлигига эга малакали профессор-ўқитувчи ва ўқув-услубий бзлим ҳамкорлигида ишчи гуруҳлар шаклллантирилган бўлиб, улар шу йўналишда ташкилий-амалий ишларни олиб бормоқда.

Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида масофавий таълим платформаси сифатида Моодле ЛМС ва институт расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардан фойдаланилмоқда. Тасдиқланган режа-графиклар асосида фанларнинг электрон ўқув ресурслари ишлаб чиқилади ҳамда масофавий таълим платформасига жойлаштириб борилади.

Масофавий фаолият профессор-ўқитувчилар томонидан махсус режа ва дастур, график асосида (уйида ўтирган ҳолда) бажарилади.

Алишер ЭРНАЗАРОВ,

“Ахборот технологиялари” кафедраси мудири


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!