Самарқанд ҳокимлиги эри хўрлаган ва мажбурлаб памперс едирган аёлни яраштирмоқчи

Самарқанд ҳокимлиги эри хўрлаган ва мажбурлаб памперс едирган аёлни яраштирмоқчи

Ижтимоий тармоқларда самарқандлик аёлнинг доимий равишда турмуш ўртоғи томонидан калтакланиб келиши ҳақида видеолавҳалар тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича вилоят ички ишлар бошқармаси расмий маълумот берди, вазият назоратга олинди. Ҳозирда суриштирувлар давом этмоқда. Аёлнинг айни кундаги аҳволи ҳақида ҳам озми-кўпми маълумотлар берилмоқда. 

— Ҳозирда аёлга тиббий, руҳий ёрдам кўрсатилмоқда, — дейди Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари ўринбосари Зебинисо Раҳмонова. — Руҳшунос мутахассис ҳар куни у билан мулоқот олиб бориб, тегишли муолажаларни амалга оширмоқда. Шунингдек, унга ва фарзандларига тиббий кўмак кўрсатилиб, вақтинча яшаши учун шароит яратилган. Тергов-суриштирув ишлари давом этаётгани, унга тазйиқ ёки бирор бир таҳдидларнинг олдини олиш учун аёлнинг қаерда эканлиги ҳақида маълумотлар очиқланмаслиги маъқул. 

Аёлнинг оиласи, маҳалласига бориб, вазиятни ўргандик. Оиласи, қайнона-қайнотаси келини ҳақида жуда яхши фикрда. Уларнинг айтишича, ўша куни келини огоҳлантирмай қариндошиникида қолиб кетган. Жанжал шундан келиб чиққан. 

Аёл бир неча йилдан бери таҳқир, хўрланишлар остида яшаб келса-да, аммо бирор марта на маҳаллага, на бошқа ташкилотга мурожаат қилмаганини айтди. Шунинг учун маҳаллада бу оила нотинч оила сифатида рўйхатда турмайди. 

Маҳаллалардаги нотинч оилаларни ўрганиш, улар билан ишлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилади. Хусусан, нотинч оилаларни ҳисобга олиш, улардан хабардор бўлиб туриш маҳалла раиси ўринбосарларининг асосий вазифасидир. Шу йилнинг ўзида Самарқанд шаҳри бўйича 200 га яқин нотинч оиладаги аҳвол ижобий томонга ўзгарган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!