Самарқанд билим ва илм-фан макони, “таълим хаби”га айланади

Самарқанд билим ва илм-фан макони, “таълим хаби”га айланади

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашуви давом этмоқда.
Учрашувда Шавкат Мирзиёев вилоятда таълим соҳасида келгусида амалга ошириладиган режаларга ҳам тўхталди.

Вилоятда мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 69 фоиздан 82 фоизга етказилади. Келгуси беш йилда 38 та янги мактаб қурилади, 711 таси реконструкция қилинади ва капитал таъмирланади, 155 мингта қўшимча ўқувчи ўрни яратилади.

Бундан ташқари, барча шаҳар ва туманларда IT-га ихтисослашган мактаблар ташкил этилиб, уларда 50 мингдан зиёд ёшлар қамраб олинади.

Олий таълим билан қамров даражаси 50 фоизга етказилади (ҳозир – 33 фоиз).

Самарқанд шаҳрида 20 минг талабага мўлжалланган “Ёшлар шаҳарчаси” барпо этилиб, унда камида 4 та хорижий университетларнинг филиал ва кампуслари жойлаштирилади.

Самарқанд давлат университетини жаҳоннинг мингта нуфузли олийгоҳлари қаторига кириш дастури амалга оширилади.

Етакчи техника университетлари билан биргаликда Самарқанд технология университети ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!