Куни кеча Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтига Малайзиянинг расмий ва ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.
Делегацияни институт ректори Шавкат Ҳасанов кутиб олди ва институт фаолияти, бугунги кунгача эришилган ютуқлари, мавжуд имкониятлар билан таништирди.
Учрашув давомида сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида салоҳиятли кадрлар тайёрлаш масаласи ҳамда ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, жумладан, органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаш, пестицидлардан ҳоли маҳсулотлар арзон маҳсулотлар ишлаб чиқариш, маҳсулотларни қайта ишлаш ҳажмини ошириш ҳақида музокаралар олиб борилди. Икки томон вакиллари истиқболли йўналишлар, ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашди.
Ташриф якунида ўқув ва илмий соҳада ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом туманида 8 декабр куни бир оиланинг олти аъзоси — эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди қотиллик қурбонига айланди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Башар ал-Ассад ва унинг оиласига сиёсий бошпана бериш қарорини Россия президенти Владимир Путин қабул қилди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий ПесковБир кун аввал ТАСС Кремлдаги манбага таяниб . Суриянинг собиқ президенти ва унинг оила аъзолари Москвага етиб келгани ҳақида хабар берган эди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга хорижга чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган парламент эшитувида мамлакат адлия вазирлиги вакили маълум қилди, дея Reuters хабар берди.
Қашқадарё вилояти Қарши туманида маст эркак уйида хотини билан жанжаллашиб қолган ва уни қўрқитиб қўйиш мақсадида уйида турган ов милтиғини олиб чиқиб, ундан қочиб кетаётган хотини томонга – ерга ўқ узади.