Самарада заҳарланган ўзбекистонликлар сони 68 кишига етди

Самарада заҳарланган ўзбекистонликлар сони 68 кишига етди

Самара вилоятининг «Кошелевский посад» корхонасида ишлаётган ўзбекистонликлар орасида заҳарланганлар сони 68 кишига етди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Олдинроқ улар 46 киши эканлиги билдирилганди.

Корхона раҳбариятига кўра, уларнинг барчаси қонуний асосда фаолият юритаётган ва меҳнат шартномасига эга. Иш берувчи Қозондаги бош консулхонани Ўзбекистон фуқароларининг даволаниши билан боғлиқ барча харажатлар қопланиши ҳақида хабардор қилган.

«Ўзбекистонликлар жойлаштирилган тиббий муассасалар ва корхона раҳбарияти билан тиғиз алоқа ўрнатилган ва вазият назоратга олинган», дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!