Салливан:"Туркиянинг Швеция ва Финляндия билан муаммосини ҳал қилиш мумкин"

Салливан:"Туркиянинг Швеция ва Финляндия билан муаммосини ҳал қилиш мумкин"

АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўғаннинг Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзолиги борасида билдирган хавотирларини ҳал этиш мумкинлигини билдирди.

Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлиги хабар берди.

Салливан Байденнинг Жанубий Корея ва Японияга ташрифи чоғида Президент самолётида журналистларнинг саволларига жавоб берди.

У Президент Жо Байден Швеция ва Финляндия раҳбарлари билан учрашганини таъкидлаб, АҚШ ушбу икки мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

“Биз Туркиянинг Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиши борасидаги хавотирлари Президент Эрдўған ва бошқа расмийлар томонидан муҳокама қилиниши ҳамда ҳал этилиши мумкинлигига ишонамиз”, дейди Салливан икки мамлакатнинг алянсга қўшилиши жараёнида Туркиянинг позицияси ҳақида.

Шу билан бирга, у Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Калин билан учрашгани ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен эса Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан учрашганини эслатиб, бугун Финляндия Президенти ва Швеция Бош вазири бу муаммони Президент Эрдўған билан бевосита учрашишиб муҳокама қилишга тайёр эканини айтди.

Шунингдек, Салливан, бу масалани Туркия, Финляндия ва Швеция ўртасида ҳал қилиш керак эканлигига ҳам урғу берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!