Саксония бош вазири Германия яқин келажакда Россия газидан воз кеча олмаслигини айтди

Саксония бош вазири Германия яқин келажакда Россия газидан воз кеча олмаслигини айтди

Саксония федерал штати бош вазири Михаэл Кретшмер Германиянинг яқин келажакда Россия газидан воз кечиш имконияти бўлмаслигини айтди.

“Биз Россия газисиз қололмаслигимизни тушунишимиз керак, бу аччиқ ҳақиқат ва буни қабул қилишимиз керак”, - деди у Zeit газетасига берган интервьюсида.

Унга кўра, яқин йилларда Германияга Россия гази керак бўлади.

Кретшмернинг айтишича, мамлакат "одамлар ўз квартираларида музлаб қолмаслиги" учун иссиқлик пунктларини яратиш ҳақида ўйлай бошлаши керак.

"Бизнинг бутун иқтисодий тизимимиз қулаш хавфи остида", деб огоҳлантирди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!