Саида Раметова ўзи ҳақида тарқалган совуқ хабар юзасидан халққа мурожаат қилди

Саида Раметова ўзи ҳақида тарқалган совуқ хабар юзасидан халққа мурожаат қилди

Интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова вафоти билан боғлиқ ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Сал аввал Маданият вазирлиги ушбу асоссиз миш-мишларни инкор этган эди.

Айни пайтда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова ўзи ҳақижа тарқалган совуқ хабарлар юзасидан халққа мурожаат билан чиқди.

"Кимдир ҳазилллашиб, чиқарибди: Саида ўлди деб. Йўқ! "Ёмонга ўлим йўқ!" Мени яхши кўрган ва мани дуо қилган инсонлар сабаб мен Аллоҳга шукур тузалдим. Ҳали узоқ йиллар халқимга тўйларда, театрларда чиқиб хизмат қиламан. Бу гапларга ишонманглар!" - дея мурожаат қилган элнинг севимли актрисаси.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Саида Раметова икки яқини коронавирусдан вафот этгани ҳамда ўзи ва турмуш ўртоғининг ҳам оғир касал бўлгани ҳақида гапириб берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!