Саида Мирзиёева ўз аммаси — Президентни тарбиялаган аёл ҳақида гапирди

Саида Мирзиёева ўз аммаси — Президентни тарбиялаган аёл ҳақида гапирди

Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёева 25 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтган «Ўзбегим аёли» тақдимотида чиқиш қилиб, дадасининг опаси — аммаси ҳақида гапириб берди, дея хабар бермоқда Telegram’даги @platformauzb канали.

 

— Менинг аммам борлар, дадамнинг опалари. Уларни жудаям яхши кўраман, — деди Саида Мирзиёева. — Мени опичлаб катта қилганлар. Бувим вафот этганларида дадам 9, опалари 12 ёшда бўлганлар. Мана шу 12 ёшлик қизалоқ она ўрнида дадамни вояга етказган. Ўқишга кириб, Самарқандга кетган пайтлари ҳам стипендияни ўзларига ишлатмай укалари, яъни дадам билан баҳам кўрганлар.

Ўзлари ёшгина бўлиб, онасиз қолган укага ғамхўрлик қилиш улар учун табиий ҳол эди. «Мен қаҳрамонлик кўрсатяпман», деган гап аммажонимнинг хаёлига ҳам келмаган.

Очиғини айтсам, аммажоним билан муносабатимиз ажойиб. Бир-биримизга муҳаббатимиз чексиз. Ҳар бир чиқишим бўлса ёки бирор жойда муваффақиятга эришсам, телефон қиладилар ёки смс ёзадилар: «Болажоним, баракалла, сен билан ғурурланаман. Доим олдингдаман», деб.

Куни кеча Дубайга форумга бордик. Global аёллар форумида нутқ сўзладим. Форумдан кейин телефон бўлмади. Ҳайронман, аммам нега жим ёки чиқишимни кўрмай қолдиларми ёки мазалари йўқмикин, деб хавотирга тушиб қолдим. Йўқ, билсам, айфонлари бузилиб қолибди. 65 ёшда бўлсалар ҳам, iPhone’да ўтирадилар. Ҳар доим телефон қилиб ёки ёзиб қўядилар, ҳар куни гаплашиб турамиз...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!