Саида Мирзиёева тўйда келинни урган куёв воқеасига муносабат билдирди

Саида Мирзиёева тўйда келинни урган куёв воқеасига муносабат билдирди

Саида Мирзиёева тўйда келинни урган куёв воқеасига муносабат билдирди.

"Келинни, танловда ғолиб бўлишга журъат этгани учун, тўйда урган куёв видеоси жамиятимизда катта резонанс уйғотди.

Бу ҳодиса қаерда содир бўлгани муҳим эмас, ўзимиздами ёки қўшни юртдами, икки кун олдинми ёки икки йилми - фарқи йўқ. Бу жирканч вазиятга бизнинг муносабат муҳим.

Агар бу ҳодиса сизни ва атрофингиздагиларни ғазаблантирган, ҳайратга солган бўлса, демак атрофингизда соғлом жамоа бор.
Мабодо “аёл эркакка ён босиши шарт”, “ўзи айбдор, тили узун бўлса керак” каби гапларни эшитаётган бўлсангиз, мана бу ҳақиқий фалокатдир.

Биз ҳаммамиз ривожланган, маданиятли юртда, бой ва бахтли яшашни хоҳлаймиз. Демак, ҳар биримиз аёлларга нисбатан зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини англашимиз ва шу қарашда қатъий туришимиз зарур.

Бундай ҳолатларни хотиржам кузатиш, бир-бир бўлиб туради-да, деб оддий қараш мумкин эмас.
Ва калтабин куёвтўрани қоралаб, келинга раҳмимиз келар экан, ўз фарзандларимизга нисбатан ҳам шундай муносабатда бўлмаслик, яъни мактабни битиргач ўқишни тақиқламаслик, иложи борича тезроқ турмушга беришга ёки уйлантиришга ҳаракат қилмаслик, ўз ақли билан яшашга рухсат бериш муҳимдир.

Айнан шу боис бизга истиқболли кенг йўлларни очадиган, аёлларни мустақил ва кучли қиладиган таълим зарур. Таълим бизга ҳаётимизни қандай ўтказишни танлаш имконини беради".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (22 )

    Mansur
    Germaniyada yoki Koreada shuni kursatib tanqid qilgani uchun silar ham gapiryapsilar
    Raxmatullo
    Германияда хам Кореяда хам гапирибд ўзи аслида куёвнинг ўзи ахмоқ нима бор жинни жинни ўйин ўйнаб
    1050@
    тойдан олдин куйов урган булса тойдан кейин келин иттаради энди 😂😂😂
    Бафо
    Албатта бу бизнинг жамиятимиздаги бор салбий холатлардан бири..у,бу жойларда куриб, эшитиб турибмиз шундай вокеаларни..лекин менга бир нарса кизик , агар ушанда келин бола , куёвни кайтариб солиб юборганда ,коментлар кандай булар эди..Хозир эрини дуппослаб, менсимай узича ,, мужик,, аёллар хам купайган..
    𝘈
    💯💯👈👍🤝
    В сети............
    Кўт казеол кўпайиб кетти ва хар хел қилиглар қиладиган кўтанагларни еўқ қилиш кераг
    В сети............
    Видега олган казеолни итариш керак
    Shahobiddin
    Saida Mirziyoyeva 10 yil oldin nima ish qilgan ekana, hozir nima tanqid boʻlsa aralashib qoldi😁, Gulnora Karimovayam trendda edi bir paytlar
    Yorqin
    Hama joyga kalasini tiqagldi
    $$$$$$$$$
    Шу видеони чикарган казёлди итариш керак. Нима эмиш сёмка килганни топишни иложи йук деб ёзяпди бу булиши мумкин мас.
    0111
    Nima bulgandayam hammani oldida urish shart emasdi.... bu ahmoqona xolatda
    УЗБЕКИСТОН
    Бир бирига мос лекин ёш келинни айб нуксонсиз бекорга кул кутаргани учун жазоланиши керак
    Мирзо
    Bizlarnikilarga endi yetib keldi
    Bula qanaqa irim qilgan
    Uzlaricha nmadur bor qullarida
    Феруза
    Бу киев эркак була олмиди узини паст тутишдан курккан инсон хаетда хам устунман деб уйлиди ютказишни хам тан олган маглуьиятни хис кила олиш кк эди у маглубиятдан кочиб урди келинни акмок
    Special
    ++++++
    Аноним
    👍👍👍
    С.Б.Б
    ++++++
    С.Б.Б
    Tarbiyasizlik +Ilmsizlik= tupòylik
    БЕК
    Бу каерда булган
    Альхамдулиллах
    Сурхандарёда