Саида Мирзиёева етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция тадбиркорлари халқаро ҳаракати (MEDEF International) ҳузуридаги Ўзбекистон–Франция ишбилармонлар кенгаши раиси, “Orano” компанияси директорлар кенгаши раҳбари Клод Имовен бошчилигидаги етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди.
"Биз энергетика, таълим, сув таъминоти тизими, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси каби устувор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилганмиз.
Ушбу музокаралар яқинда Президент Эммануэл Макрон билан бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотимизнинг узвий ва мантиқий давомидир", дейди Саида Мирзиёева.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
