Садир Жапаровнинг уйи муҳтожларга ёрдам бериш учун кимошди савдосига қўйилади

Садир Жапаровнинг уйи муҳтожларга ёрдам бериш учун кимошди савдосига қўйилади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз уйини муҳтожларга ёрдам бериш учун давлат ипотека компанияси балансига ўтказди, деб хабар берди «Российская газета».

Хабарда айтилишича, Жапаров икки қаватли ушбу уйда оиласи билан беш йил яшаган.

Садир Жапаровнинг уйи муҳтожларга ёрдам бериш учун кимошди савдосига қўйилади

Уй яқин кунларда кимошди савдосига қўйилади. Савдодан тушган маблағ ўнлаб муҳтож оилаларга берилади.

У бадавлат фуқароларни шундай қилишга чақирди.

«Уй-жойга пул топиш учун кўплаб фуқаролар хорижда ишлагани кетишмоқда. Биз барча фуқароларнинг уйли бўлишини таъминлашимиз керак», — деди Жапаров.

Қирғизистон президенти коррупцияга қарши кураш уй-жой масаласини ҳал қилишнинг йўлларидан бири эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, озодликдан маҳрум этилган амалдорларнинг мусодара қилинган кўчмас мулклари ҳисобидан муҳтожларга ёрдам берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!