Садир Жапаровнинг Тожикистонга ташриф буюриши хавфли ва қалтис қарор — мутахассис

Садир Жапаровнинг Тожикистонга ташриф буюриши хавфли ва қалтис қарор — мутахассис

28-29 июнь кунлари Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров расмий ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлади. Ташриф давомида Эмомали Раҳмон билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

Марказий Осиё бўйича мутахассис Григорий Михайлов музокараларнинг асосий масаласи давлат чегараси масаласи бўлади деб ҳисоблайди.

“Садир Жапаров, шубҳасиз, жорий йил апрель ойи охири-май ойи бошларида содир бўлган воқеалар туфайли кучайган чегара муаммоларини ҳал қилиш учун Тожикистонга боради. Трансчегаравий мавзудан ташқари, иқтисодий ҳамкорлик мавзуларини ҳам муҳокама қилиш мумкин. Aммо барибир, асосий масала чегара масаласидир», - дея таъкидлайди Г. Михайлов.

Унинг сўзларига кўра, Садир Жапаровнинг Тожикистонга сафари анча хавфли ҳаракат ҳисобланади. Таҳлилчининг таъкидлашича, Қирғизистоннинг айрим сиёсатчилари президент беҳуда кетди, у уйда ўтириб, Эмомали Раҳмоннинг ўзи ташаббус кўрсатишини кутиши керак эди ва ҳоказо каби фикрларни билдирмоқда.

“Aммо, агар сиз Эмомали Раҳмон ташаббус кўрсатишини ва муаммо билан шуғулланишини кутсангиз, унда сиз узоқ кутишингиз мумкин. Садир Жапаровнинг бориши ва масала ечими учун масъулиятни ўз зиммасига олиши ҳақиқатан муҳим ҳаракат, маълум бир масъулият ва жасорат талаб қиладиган ҳаракатдир. Ва бу, албатта, хавфлидир, чунки чегара масаласи ҳал этиладими ёки йўқми номаълум. Қандай бўлмасин, баъзи бир Қирғизистоннинг аввалги президентлари сингари пассив ўтириб, кимдир сиз учун буни қилишини кутишдан кўра яхшироқдир. Бундай ҳолатда амалдаги президент таниқли "Aгар тоғ Магомедга бормаса, Магомед ўзи тоғга боради" деган мақолга биноан ҳаракат қилади.

Григорий Михайловнинг таъкидлашича, Aфғонистондаги сўнгги воқеалар, америкаликлар ўз қўшинларини олиб чиқиб кетаётгани ва толиблар тобора кўпроқ ҳудудларни, шу жумладан Тожикистон билан чегаранинг бир қисмини ўз назорати остига олишни бошлаганини ҳисобга олиб, тожиклар ўзаро муносабатларни барқарорлаштиришдан манфаатдор.

Марказий Осиё бўйича мутахассис чегара масаласи бундан 10-15 йил олдин ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади. Улар ҳал қилинмагунча, бу минтақадаги барча мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистон учун жуда жиддий хавф туғдиради.

"Чегара делимитация қилиниши биланоқ, Фарғона водийсида қайта-қайта юзага келадиган баъзи можароларга барҳам бериш мумкин", деди Михайлов.

Москванинг позициясига келсак, экспертнинг сўзларига кўра, Москва қирғиз-тожик чегарасидаги низоларни эрта, тинч йўл билан ҳал қилишдан манфаатдор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!