Садир Жапаров: "Ўлмас полк" акциясини тақиқлашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ"

Садир Жапаров: "Ўлмас полк" акциясини тақиқлашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ"

Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Ўлмас полк” акциясини тақиқлашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқлигини айтди.

Президентга кўра, Қирғизистондан 365 минг киши урушга кетган, уларнинг 100 мингдан ортиғи қайтмаган.

"Ҳозир мамлакатимизда уларнинг миллионлаб набиралари истиқомат қилади. Улар ҳар йили 9 майни нишонлайдилар, шунингдек, "Ўлмас полк" сафида пиёда юришади. Шунинг учун уларни бу юришдан ман қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ", — деди давлат раҳбари.

Жапаровнинг ўзи 9 май куни "Мангу аланга"га гул қўяди ва Улуғ Ватан уруши фахрийлари билан учрашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!