«SADAFCO» компанияси президенти Қорақалпоғистонга келади

«SADAFCO» компанияси президенти Қорақалпоғистонга келади

Жорий йил 17 ноябрь куни Саудия Арабистони «SADAFCO» компанияси президенти Вут Маттийснинг Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад – Қорақалпоғистон Республикаси ва Saudi Dairy and Foodstuff Company («SADAFCO») компанияси ўртасида келажакда инвестицион ҳамкорликни йўлга қўйишни муҳокама қилишдан иборат.

Маълумот тариқасида таъкидлаш жоизки, Саудия Арабистони «SADAFCO» компаниясига 1976 йилда асос солинган. Компания сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланади.

Manba: darakchi.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!