Саакашвили Зеленскийга очиқ мурожаат йўллади

Саакашвили Зеленскийга очиқ мурожаат йўллади

Грузияда ҳибсга олинган Михаил Саакашвилининг Украина президенти Владимир Зеленскийга йўллаган очиқ мурожаати эълон қилинди. Facebookda жойлаштирилган очиқ мактубида у Зеленскийга Саакашвилини қамоқдан озод қилишга ҳаракат қилишини айтгани учун миннатдорчилик билдирди.

"Мен сизнинг сўзларингиз, сиздек ҳақиқий юқори мартабали давлат арбобининг Грузияда ноқонуний ҳибсга олинишим ва дунёда Россиядан бошқа ҳеч ким тан олмайдиган сохта айбловлар билан қамалганимга берган жавобидан қаттиқ таъсирландим", — дейилади Саакашвилининг украин, рус ва инглиз тилларида чоп этилган очиқ мактубида.

"Мен аслида Путиннинг шахсий асири бўлганим учун, сиз ва Украинанинг бутун минтақани ва империя асирларини ҳимоя қилиш борасидаги принципиал позициянгизни юқори баҳолайман", — деб ёзган Саакашвили.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!