Рябков НАТОни давлатларни “зомбилаш”да айблади

Рябков НАТОни давлатларни “зомбилаш”да айблади

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков “РИА Новости”га берган интервьюсида НАТО қўшни давлатларни русофоб қўрқинчли ҳикоялар билан зомбилаштираётганини айтди.

Шу билан бирга, у Россияга Ғарбдан ҳеч нарса керак эмаслигини қўшимча қилди.

"Биз ёлғиз қолишни хоҳлаймиз. Аммо НАТО, ўз навбатида, маниакал қатъият билан Россия чегараларигача доимий равишда эмаклаб бормоқда", - дея Рябковдан иқтибос келтиради РИА Новости.

Дипломатнинг қўшимча қилишича, Россия бир неча бор Ғарб ва АҚШ Киевни Москвага қарши қўйишда давом этса, рус халқини ранжитмаслигини ва чора кўришини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!