"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган "Ал-Ваҳда"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан (1:2) сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
"Ўйин оғир бўлишини кеча айтиб ўтган эдик. Амалда ҳам шундай бўлди. Кучимиз етганича қаршилик қилдик, лекин ўйиннинг охирига келиб жамоада куч қолмагани сабаб ташаббусни бериб қўйдик. Иккита стандарт вазият бугун рақибга ғалаба келтирди. Стандарт вазиятлардаги хатоларни тахлил қилиб чиқамиз.
Абдувоҳид (Неъматов) яхши дарвозабон. Балки босим таъсир қилаётгандир, балки рақобатнинг йўқлиги бундай хатоларга сабаб бўлаётгандир. Бугунги ва олдинги мағлубиятларда барча бирдек айбдор. Мағлубиятнинг асосий сабабларини айтиб ўтдим. Бу турнирда кучли рақибларга қаршилик кўрсатиш учун биз энг юқори ҳолатда бўлишимиз керак.
Бу ўйинлар бизга дарс бўлмоқда. Бундай жамоаларга қарши туриб бериш учун таркибимиз жуда кучли бўлиши керак. Бу нафақат "Насаф" учун, балки бошқа жамоаларимиз учун ҳам тааллуқли. Ҳозиргидан 2-3 баравар кучли легионерларни олиб келиш эса осон эмас», - деди "аждарлар" устози.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тарихий қарор қабул қилингани ҳақида хабар берди.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.