Рўзадор одам эмланиши мумкинми? Штаб аъзоси жавоби

Рўзадор одам эмланиши мумкинми? Штаб аъзоси жавоби

АОКАда ўтказилган брифингда Ковид-штаб аъзоси Севара Убайдуллаева ушбу саволга жавоб қайтарди.

«Рўза тутишда белгиланган талаб ва амалларни ўрганиб чиқсак, имкон қадар бемор одам ўз саломатлигини оғирлаштирмаслиги учун айрим касалликларда рўза тутмасликлари тавсия этилади.

Бундай ҳолатларда, эмлаш жараёнига таклиф этилган бўлсангиз ва шифокор кўрувида касалликнинг ўткир ҳолати ёки авж олган даври кечаётгани аён бўлса, бу фуқаролар эмланмайдилар.

Саломатлик кўрсаткичлари меъёрида бўлиб, ўзини соғлом деб ҳис қилган фуқаро рўзадор бўлиб, эмлашга таклиф этилган бўлса, шифокор унинг ҳолатини ўрганиб чиқиб, хулоса қилади.

Бунда фуқаро саломатлиги соғлом деб баҳоланиб, эмлаш тавсия этилган бўлса, унда эмлашдан кейинги даврда — шифокор билан боғланиб туришлари керак. Сабаби турли инсонлар организмининг вакцинага реакцияси турли хил бўлади. Шу боис, эмлаш олганлар шифокор тавсияларини бажаришлари талаб этилади», дейди Севара Убайдуллаева.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!