Руслан Чагаев мураббийлик фаолиятини бошлади

Руслан Чагаев мураббийлик фаолиятини бошлади

Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев Россияда мураббийлик фаолиятини давом эттириш ниятида.

Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBA) талқини бўйича собиқ жаҳон чемпиони, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Руслан Чагаев россиялик боксчи қиз Фотима Дудиевага «Нокаут қироллари» бокс шоусида мураббийлик қилади.

Фотима Дудиева 14 ноябрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган плей-офф турнирида польшалик Дорота Норекни мағлубиятга учратди.

«Ўйлашимча, мураббийлик фаолиятимни давом эттираман. Бу менинг ишим эканлигини англадим. Бу менга завқ бағишламоқда», - деди Чагаев.

Руслан Чагаев кўзи билан боғлиқ муаммолар туфайли 2016 йилнинг октябрида профессионал рингни тарк этганди.

«Оқ Тайсон» лақабли Чагаев 38та профессионал жанг ўтказган ва уларнинг 34тасида ғалаба қозонган. У рақибларини 21 марта нокаутга учратган.

Сўнгги йилларда Руслан Чагаев Германиянинг Ҳамбург шаҳрида яшаб, машғулот олиб борди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!