Рус мафиясига янги «барча боссларнинг босси» сайланди

Рус мафиясига янги «барча боссларнинг босси» сайланди

Москвада «қонундаги ўғрилар»нинг сўнгги йиллардаги энг катта махфий йиғини бўлиб ўтди, унда рус мафиясининг «барча боссларининг босси» сайланди, деб ёзади Tengrinews.

У Шишкан лақабли машҳур криминал авторитет Олег Шишканов бўлди. Биринчи рақамли қонундаги ўғри Захарий Калашов (Шакро Молодой) узоқ муддатга (9 йил-у 10 ой) қамалгач, мафиозига янги раҳбар танлаш зарурати юзага келган.

«Шу тариқа, курд-язидларнинг криминал дунёдаги кўп йиллик гегемонияси тугади. Аввалги «барча боссларнинг босслари» Аслан Усоян (Ҳасан оға) ва Захарий Калашов айнан шу халқларга тааллуқли эди», — дейилади хабарда.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!