Руминияда Ғарбий Нил безгагидан 21 киши ҳалок бўлди

Руминияда Ғарбий Нил безгагидан 21 киши ҳалок бўлди

Руминия соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳафтада Ғарбий Нил безгагидан мамлакатда тўрт киши вафот этганлигини маълум қилди. Шу тариқа вирусдан ҳалок бўлганларнинг умумий сони 21 кишига етди. Бу ҳақда 14 сентябрь, жума куни Associated Press агентлиги хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».

Соғлиқни сақлаш миллий институти 14 сентябрь, жума куни чивин чақишидан кейин вирусга яна 30 киши чалинганлигини маълум қилди. Барча ўлим ҳолатлари соғлиқ билан боғлиқ бошқа асоратлар билан боғлиқ эканлиги таъкидланмоқда.

Руминияда биринчи ўлим ҳолати август ойида қайд этилган эди. Мамлакатда вирусга жами 200 киши чалинган.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳаллий ҳукуматни Ғарбий Нил безгагини тарқалишининг олдини олишга қаратилган чоралар кўришга чақирди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!