Руминия Марказий банки мунажжимни ишга олди

Руминия Марказий банки мунажжимни ишга олди

Руминияда таниқли Минерва тахаллуси остида ишлайдиган мунажжим мамлакат миллий банкига ишга ёлланди. Adevarul нашри бу ҳақда расмий манбаларга таяниб хабар берди.

Бу ҳақда 64 ёшли аёлнинг ўзи YouTube шоуда эълон қилиб, унинг раҳбарлик лавозимига эга эканлигини маълум қилди. Нашрнинг манбалари, ўз навбатида, мунажжим Марказий банкдаги маъмурий вазифаларни ҳал қилувчи директор котиби лавозимида эканлигини таъкидламоқда.

Минерванинг ҳақиқий исми Габриела Дима, оммавий ахборот воситаларига кўра, у ҳам ҳуқуқий, актёрлик ва психологик таълимга эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!