Вашингтон ва Теҳрон кейинги музокаралари давомида араб давлатларининг ўзлари кўтарган мавзу бўлган минтақадаги мамлакатларга Эроннинг зарбалари учун компенсация масаласини муҳокама қиладилар.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио АҚШ ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ўртасидаги вазирлар учрашувидан сўнг шундай деди.
"Улар қайта қуриш учун маълум миқдорда маблағ ажратишни хоҳлашади. Улар етказилган зарар учун компенсация олишни истайдилар. Менимча, бу каби масалалар ўзаро англашув меморандуми бўйича музокаралар жараёнининг бир қисми сифатида муҳокама қилинади", деб таъкидлади у.
Унинг сўзларига кўра, араб мамлакатлари вакиллари бугунги учрашувда бу масалани кўтаришди, аммо ҳали аниқ келишувларга эришилмаган: "Бу уларни қизиқтирган масалалардан бири ва биз қачондир муҳокама қилишимиз керак бўлган масала. Аммо биз ҳали аниқ масалаларни ҳал қилмадик."
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага (2:0) қарши баҳсдаги қизил карточкаси учун берилган бир ўйинлик дисквалификациясини вақтинча тўхтатди.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.