Роуэн Аткинсон Борис Жонсонни паранжи кийган аёллар почта қутиларига ўхшаши ҳақидаги ҳазили учун мақтади

Жаноб Бин роли билан машҳур бўлган актёр Роуэн Аткинсон паранжи кийган аёлларни почта қутиларига ўхшатган Буюк Британия собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг ҳазилини маъқуллади, деб ёзади Meduza. Қизиқчи Жонсон кечирим сўраши керак эмаслигини айтди.

«Борис Жонсоннинг ҳазили жуда яхши чиқди, деб ўйлайман, фақат ёмон ҳазиллар учунгина кечирим сўраш керак», — деди Аткинсон. Унинг таъкидлашича, диний мавзудаги ҳазиллар доимо хафагарчиликларга сабаб бўлади.

Борис Жонсон паранжи ёпинган аёллар ҳақида The Telegraph газетасида чиққан колонкасида ҳазил қилган эди. Колонка Данияда жамоатчилик жойларида паранжи тақишни тақиқлаш тўғрисида қабул қилинган қонунга бағишланган эди.

Собиқ вазир паранжи унга ёқмаса ҳам, уни тақиқлашга қарши чиқишини ёзди. Шунга қарамай, Жонсонни исломофобияда айблаб, узр сўрашни талаб қилишди.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!