Ростуризм: Туркияда МИР карталаридан фойдаланиш муаммосига ечимлар ишлаб чиқилмоқда

Ростуризм: Туркияда МИР карталаридан фойдаланиш муаммосига ечимлар ишлаб чиқилмоқда

Россиянинг МИР тўлов тизими карталаридан Туркияда фойдаланиш муаммосини ҳал қилишнинг мумкин бўлган йўллари ишлаб чиқилмоқда.

Бу ҳақда Федерал туризм агентлиги раҳбари Зарина Догузова маълум қилди.

“Хорижий ҳамкорлар МИР карталарини ўз инфратузилмасида қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида ўзлари қарор қабул қилишади. Ҳозир муаммонинг мумкин бўлган ечимлари ишлаб чиқилмоқда”, — деб ёзди у Телеграмда .

Аввалроқ Bloomberg агентлиги Туркияда учта давлат банки Россиянинг МИР тўлов тизимидан фойдаланишни тўхтатишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!