Россиянинг Запорожье шаҳрига уюштирган ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Россиянинг Запорожье шаҳрига уюштирган ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Россиянинг Украинанинг Запорожье шаҳрига берган зарбаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Запороже вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Иван Фёдоров ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, вайроналар остида яна бир киши бор деб тахмин қилинмоқда.

У шунингдек, Россия кучлари вилоят пойтахтига учта бошқариладиган ҳаво бомбаси (ГАБ) билан зарба берганини таъкидлади. Ҳужум натижасида турар-жой ва турар-жой бўлмаган бинолар вайрон бўлган ва шикастланган, шунингдек, шаҳарда ёнғинлар содир бўлган.

Таъсир зоналарида қутқарув ишлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар