Россиянинг Харьковга уюштирган ҳужуми натижасида икки киши ҳалок бўлди
Украинанинг Харьков вилоятидаги Дергачев шаҳрида Россия Қуролли Кучларининг фуқаролик транспорт воситасига берган дрон ҳужуми оқибатида икки аёл ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Дергачев шаҳар ҳарбий маъмурияти бошлиғи Вячеслав Задоренко маълум қилди.
"Сешанба куни, тахминан соат 18:50 да (Тошкент вақти билан соат 21:50) Россия Қуролли Кучлари Русская Лозовая кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган фуқаролик транспорт воситасини FPV-дрон билан урди; иккала аёл йўловчи ҳам ҳалок бўлди", деб ёзган у.
Задоренко ҳайдовчининг тирик қолганини аниқлик киритди, аммо унинг аҳволи ҳақида батафсил маълумот бермади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
