Россиянинг Украинага қарши ҳарбий сафарбарликдан асосий мақсади айтилди

Россиянинг Украинага қарши ҳарбий сафарбарликдан асосий мақсади айтилди

Россияда президент Владимир Путин томонидан эълон қилинган қисман сафарбарлик, биринчи навбатда, Украинадаги махсус операция давомида озод қилинган ҳудудларни назорат қилиш учун зарур. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу айтиб ўтди.

Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, ҳозирда ўзаро алоқа чизиғи минг километрдан ортиқ масофани ташкил этади. “Табиийки, бу ҳудудлар назорат қилиниши керак. Бунинг учун биринчи навбатда бу иш, қисман сафарбарлик қилинмоқда”, - дея тушунтирди Шойгу.

Унинг қўшимча қилишича, ҳарбий хизматга чақирилганларнинг барчаси аввало зарур тайёргарликдан ўтади ва шундан кейингина улар топшириқларни бажаришга юборилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!