Россиянинг Су-25 ҳужумчи самолёти Ростов вилоятида ҳалокатга учради

Россиянинг Су-25 ҳужумчи самолёти Ростов вилоятида ҳалокатга учради

21 июнь куни Россиянинг Су-25 ҳужумчи самолёти Ростов вилоятида ҳалокатга учради. Учувчи вафот этди.

"Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин. Воқеа жойида Россия Аэрокосмик кучлари комиссияси ишламоқда", — дейилади Жанубий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарида.

17 июнь куни Су-25 ҳам Белгород вилоятида ҳалокатга учради. Учувчи бортни тарк этишга муваффақ бўлган. Ҳарбийларнинг айтишича, у ерда ҳам ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!