Россиянинг "қора рўйхати"га яна 32 нафар Янги Зеландия расмийлари ва ҳарбийлари киритилди

Россиянинг "қора рўйхати"га яна 32 нафар Янги Зеландия расмийлари ва ҳарбийлари киритилди

Россиянинг “қора рўйхати”га муниципал органлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ва журналистлар орасидан “ушбу мамлакатда русофоб кун тартибини шакллантирган” 32 нафар янги зеландиялик қўшилди, деб хабар қилди Россия ТИВ.

Бу шахслар учун "Россия Федерациясига кириш номаълум муддатга ёпилган", - дейилади Россия ТИВ сайтида эълон қилинган баёнотда.

Таъкидланишича, бу чора “Янги Зеландия ҳукуматининг Россия фуқаролари – ҳам мансабдор шахслар, ҳам уларнинг оила аъзолари, шунингдек, ишбилармон доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари сони ортиб бораётганига нисбатан қўлланиладиган санкцияларига жавобан” қабул қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!