Россиянинг мигрантларга янги талаби юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумот берди
Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиев Россияда мигрантлар учун мобил телефон харид қилиш мажбурий қилинаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, бу ҳақдаги қонун лойиҳаси муҳокама босқичида ва ҳали қабул қилинмаган.
"Қолаверса, лойиҳадаги норма мигрантларнинг ҳаммасига эмас, фақат шахсий телефонга эга бўлмаган ва телефони “Амина” иловасини қўллаб-қувватламайдиган мигрантларга нисбатан татбиқ этиш кўзда тутилган", — деди Файзиев.
Аввалроқ Россия ички ишлар вазири ўринбосари Игор Зубов Россияга узоқроқ муддатга келган мигрантлар рўйхатдан ўтишда телефон сотиб олиши шарт бўлишини билдирганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
