Россиянинг Курск вилоятида Украина Қуролли Кучларининг 10 мингга яқин аскари бўлиши мумкин — Forbes

Россиянинг Курск вилоятида Украина Қуролли Кучларининг 10 мингга яқин аскари бўлиши мумкин — Forbes

Америка нашрининг ёзишича, Украина Қуролли Кучларининг 22 ва 88-механизациялашган бригадалари ва 80-ҳаво ҳужуми бригадаси Курск вилоятидаги жангларда қатнашмоқда.

Forbes маълумотларига кўра, чегара зонаси бўйлаб Россия қўшинларининг шимолий гуруҳида 48 мингга яқин аскар бор, аммо уларнинг аксарияти Украинанинг Волчанск шаҳрида бўлиб, Курскдаги жанг ҳудудидан тахминан 150 км узоқликда жойлашган.

Нашрнинг қайд этишича, операция натижаси россиялик қўшинларнинг Курскка кўчирилиши тезлиги ва Украина Қуролли кучлари жангчиларининг катта йўқотишлар хавфи остида қолиб кетмаслигига боғлиқ. Россия Федерациясида Курск вилоятидаги вазият федерал фавқулодда ҳолат сифатида тан олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!